Ўзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида
2017-10-30 17:24:27 1777

Ўзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб "Ўзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида" деб номланган кўргазма очилди. 

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю.Савченко ва бошқалар ўзбек ва украин халқлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожланиб бораётганини қайд этди. 

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишончли ва манфаатли алоқалар санъат соҳаси, хусусан, тасвирий санъат йўналишида ўз ифодасини топаётир. Мухлислар эътиборига ҳавола этилган мазкур кўргазма ана шундай дўстлик ришталари самарасидир. 

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг барча давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари диққатга сазовордир, – дейди “Славутич” украин миллий маданий маркази раиси Владимир Бойко. – Давлатлар ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги халқларимиз осойишталиги ва фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳамкорликнинг кундан-кунга мустаҳкамланиб бораётганига ёрқин мисолдир. 

Кўргазмада ўзбек рассомлари ва украин миллатига мансуб юртдошларимизнинг тасвирий санъат йўналишидаги ижодидан намуналар намойиш этилаётир. Эътиборли жиҳати шундаки, уларда ўзбек рассомлари Украина ҳаёти, табиат манзараларини мўйқаламга олса, ўзбекистонлик украин миллати вакиллари она заминимиз гўзаллиги, тарихий ва замонавий иншоотларини ўзига хос чизгилар ва ранглар билан жилолаганини кўрамиз. Шунингдек, таниқли украин ёзувчиси Тарас Шевченко чизган график асарлар репродукцияси ҳам тасвирий санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Кўргазмадан Р.Ризомуҳамедов, В.Охунов, О.Харченко, Ҳ.Содиқов А.Донец, К.Галицкая, У.Ражабов, Л.Рябцев, Н.Доманцевич каби ижодкорларнинг юздан ортиқ рангтасвир, графика, амалий-безак санъати намуналари жой олган. 

Манба: www.uza.uz/oz/culture/zbekiston-va-ukraina-rassomlar-nigo-ida-28-10-2017

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер