Туркманистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
2018-04-21 22:52:19 1445

Туркманистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиши ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.

Анъанавий дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитида ўтадиган икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу маскан мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларининг ёрқин рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, чегарадош Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер