Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-миш ёки ҳақиқат эканлигига Прокуратура идоралари ойдинлик киритди
2018-01-10 22:42:00 1388

Арзон кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олишдаги фирибгарликлар миш-миш ёки ҳақиқат эканлигига Прокуратура идоралари ойдинлик киритди

Сўнгги пайтларда янги қурилаётган уйларни сотиб олиш жараёнида турли қинғир йўллардан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу гаплар қанчалик асосли ёки асоссиз? Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур масала юзасидан ЎзА мухбирига маълумот берди.
 
– Тошкент шаҳрида қурилаётган уй-жойларни тақсимлашда айрим қонунбузарликлар учрагани билан боғлиқ хабарларда жон бор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова. – Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурилаётган арзон уй-жойларни тақсимлаш жараёнини ўрганишга оид текшириш ўтказилди. Бу жараёнда Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Миробод ва Яккасарой туманларида расмий ҳужжатларни сохталаштириш, яъни иш жойи ва ойлик маошига оид ҳужжатларда ёлғон маълумотлар акс эттириш каби ҳолатлар аниқланди. 
 
Жумладан, Шайхонтоҳур, Чилонзар ва Яккасарой туманларида бу борада мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Тегишли комиссиялар масъуллари уй-жой ажратиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда зиммасига юклатилган масъулиятли вазифани тўлақонли бажармаган. Миробод туманида уй-жой ажратиш билан боғлиқ аризаларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонун нормалари бузилишига йўл қўйилган. 
 
Айрим шахслар фуқароларга арзон кўп қаватли уйлардан квартира олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан пулини олган.
 
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер