Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди
2019-01-06 19:00:18 1031

Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди

Reuters ахборот агентлигининг Малайзия қироллик саройи баёнотига асосланиб тарқатган хабарига кўра, ушбу давлат қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечган. Истеъфо сабаби бўйича ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.

«Ҳазрати олийлари белгиланган тартиблар асосида тахтдан воз кечиш бўйича расмий мактуб йўллади», дейилади хабарда.

Қирол ўзини сайлаган Конфедерация кенгаши аъзоларига миннатдорчилик билдирган.

Маълумотларга кўра, монархнинг кутилмаганда тахтни топшириши мамлакат тарихида илк марта кузатилмоқда. 

Star нашри хабарига кўра, у Малайзия федерал конституциясининг 32-моддасига кўра муддатидан аввал лавозимини тарк этган. Қонунчиликка кўра, Малайзиядаги султонлар орасидан ҳар беш йилда қирол ва унинг ёрдамчиси - вице-қирол танланади.

1969 йилда туғилган Муҳаммад V Буюк Британияда таҳсил олган.У 2016 йилда ҳокимият тепасига келган ва 5 йил муддатга Малайзиянинг ҳукмдорига айланганди. У энди ўзининг султонлигига - Келантанга қайтади.

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер