94 ёшли аёл туғилган кунида парашютда сакради
2017-10-27 06:42:31 1488

94 ёшли аёл туғилган кунида парашютда сакради

Ҳозирги кунда 94 ёшга қадар камдан-кам инсон умр кўриши мумкин. АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Айла Кэмпбелл эса ўзининг 94-туғилган кунини осмонда, парашютда сакраган ҳолда нишонлади. «Бу кун арафасида келаси йили ҳеч қачон парашютда сакрамаслигим мумкин экани ҳақида ўйладим. Энг яхшиси – буни ҳозир амалга ошириш», - деди аёл.
Парвоз йўриқчи билан амалга оширилган, шу билан бирга, Кэмпбелл аввалига у билан ерда машғулот олиб борган. Шундан сўнг кекса аёл 3000 метрлик баландликдан ҳеч қандай қўрқувсиз сакраб, пастга тушиш чоғида соатига 190 километр тезликни қайд этди. Об-ҳаво қуёшли ва деярли шамолсиз бўлган, шу сабабдан қўниш ҳеч қандай кутилмаган ҳолатларсиз ўтди.

Аёлнинг ёнида яқинлари, жумладан эвараси ва чевараси бўлган. Улар шундай деди: «Унинг ҳаёт давомида қилишга улгуриш керак бўлган нарсалари рўйхатида парашютда сакраш ҳам бор эди, биз бу лаҳзани ўтказиб юбора олмасдик».

Парашют бизнеси эгаси Дон Кельнернинг (у 44 минг сакрашни амалга ошириб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирган) тан олишича, бу даража кекса инсонлар парвозни амалга оширишганини ҳеч қачон кўрмаган.

Аёлнинг ўзи эса қувончини яшириб ўтирмади: «Эркин қулаш - бу вау. Шамол ажойиб. Зўр бўлди, менга жуда ёқди. Буни яна такрорлайман».

 

Манба: http://kun.uz/news/2017/10/28/94-esli-ael-tugilgan-kunida-parasutdan-sakradi

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер