4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!
2018-01-27 17:18:23 1856

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Тарихий ўйин. Бошланганидан сўнг роппа-роса 4 соату 20 дақиқадан сўнг якунига етган, оппоқ қор остидаги учрашувда дастлабки голни 8-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Рустам Ашурматов тўп бурчакдан етказиб берилгандан сўнг боши билан рақиб дарвозасига киритди. Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар ярим ҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйиннинг асосий вақти тугагунга қадар сақланиб қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-қўшимча бўлимнинг сўнгида, майдонда тушганига икки дақиқа бўлмаган А.Сидоров Ўзбекистонга чемпионликни олиб келган голни киритди. Ўзбекистон футбол тарихида 4 соатдан кўпроқ давом этган ҳозирча биринчи ва ягона финал учрашувининг ғолиби ҳамда Осиё ЧЕМПИОНИ!!!


Осиё чемпионати U-23

Финал
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2 (1:1)

Голлар: Нгуен Цюанг Ҳаи (41) - Рустамжон Ашурматов (8), Андрей Сидоров (120).

Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Қидирув

Энг кўп ўқилган

4 соатлик қор жангида Ўзбекистон ЧЕМПИОН!

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди.…

2018-01-27 17:18:23

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистонга…

2017-12-14 15:09:26

ФотоЎзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон ва Украина…

2017-10-30 17:24:27

ФотоЎзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди

Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф…

ФотоШавкат Мирзиёев «Ашхобод сайлгоҳи»ни бориб кўрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май…

Баннер